Наманганда йирик цемент заводи қурилади

18:31 23 Июль 2019 Иқтисодиёт
236 0

Иллюстратив фото

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Namangan Jinmingyang building materials йирик цемент заводи пойдеворига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. У Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида барпо этилади.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров инвесторларнинг ҳудуд иқтисодиётига ишончи мамлакатда сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар шарофати эканлигини таъкидлади.

Namangan Jin ming yan building materials маҳаллий “Бунёдкор Махсудбек Файз” ва Хитойнинг Hebei Yijia Cheng Trading Co. LTD компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Айни пайтда Наманганда хориж капитали иштирокида 200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Шундан 30 таси Хитой билан ҳамкорликда очилган


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019