Наманганда ИИБ ходими мудҳиш жиноятнинг олдини олди

15:51 11 Сентябр 2018 Жамият
678 0
Фото: “ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Наманган туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходими Музаффар Жумабоев Сирдарё кўприги хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилади.

У хизмат вазифасини бажараётган кунлардан бирида кўприк олдига яқинлашиб келаётган ёш жувоннинг ғалати хатти-ҳаракатлари эътиборини тортади. Тўхтатиб, бу ерда бўлиши сабаби сўраганда аёл кўприк устида сайр қилмоқчи эканини билдиради. Аёлнинг ҳаракатлари шубҳали кўрингани учун кичик сержант бу ҳолатни қайд дафтари ёзиб қўяди. Бироқ, орадан бири-икки дақиқа ўтар-ўтмас аёлни кўприк қирғоғига ўрнатилган тўсиқнинг устига чиқиб олганини кўради. Ҳушёр ходим югуриб бориб, уни ўзини сувга ташлашидан тўхтатиб қолади. Аёл эса қўйиб юборишни, ҳаётдан тўйиб кетгани, ўзини чўктирмоқчилигини айтади.

Ички ишлар ходими аёлни далда бериб, уни тинчлантирди. Кейин эса турмуш ўртоғи воқеа жойига чақирилди. Маълум бўлишича, 26 ёшли бу жувон оилавий жанжал туфайли уйдан чиқиб кетган ва яқинлари томонидан қидирилаётган экан.Шундай қилиб, алам устида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди. ИИБ раҳбарияти эса ҳушёр ходимни муносиб рағбатлантирди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар