Наманганда дўстлик ва маданият фестивали

10:28 20 Май 2019 Жамият
367 0

“Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида ўтказилган анжуман Наманган давлат университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, вилоятда фаолият юритаётган миллий маданий марказларнинг раҳбарлари, университет ўқитувчи ва профессорлари, талабалар иштирокида “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик омили” мавзусидаги очиқ мулоқот билан бошланди. Шу куни университет ўқитувчи ва талабалари, бадиий ҳаваскорлар томонидан ташкил қилинган “Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” мавзуидаги тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмасида турли халқлар тарихи, урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи ҳунармандчилик намуналари, миллий либослар намойиш этилди.

Наманган “Ёшлар маркази”да “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи-олий неъмат” мавзусидаги илмий-амалий семинарда эса мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган изчил сиёсатнинг ўзига хос қирралари хусусида гап борди.

Икки кун давом этган фестиваль доирасида Наманган муҳандислик технология, муҳандислик-қурилиш институтлари, “Дўстлик уйи”да ҳам турли миллат вакилларининг маданият ва урф-одатларига оид кўргазмалар намойиш этилиб, бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Вилоят миллий маданий марказлари қошидаги фольклор-этнографик ансамблларнинг концерт дастурлари иштирокчиларга шукуҳли соатларни ҳадя этди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019