Наманганда буғдой даласида ишлаётган комбайн ёниб кетди

16:41 28 Июнь 2018 Жамият
456 0
Иллюстратив фото

27 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида “Уйчи Соҳибкор” агрофирмаси ҳудудидаги “Муҳаммадмусо Болтабоев” фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган “Уйчи агротехсервис МТП” МЧЖга “CASE-2366” русумли ғалла ўриш комбайнида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор отсеки ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар