Наманганда агросаноат кластери ташкил этилди

10:58 09 Сентябр 2019 Жамият
81 0

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан Мингбулоқ ва Поп туманларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг маблағларини, хорижий банкларнинг ва тижорат банкларининг кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига агросаноат кластерлари ташкил этилди.

Шунга кўра, таркибида 19 та агросаноат корхонаси мавжуд бўлган “Art Soft Holding” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди.  

Хусусан, МЧЖ таркибига кирадиган “Art soft tex cluster” фермер хўжалигига Мингбулоқ туманида умумий 30,9 минг гектар (шундан 27,1 минг гектар экин майдони) ҳамда Поп туманида умумий 31,5 минг гектар майдон (шундан 24,7 минг гектар экин майдони) 50 йилгача, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилди. 

Қарорга кўра, тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш Агросаноат кластерининг асосий вазифаси ҳисобланади. 

Қарор билан “Art Soft Holding” МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари тасдиқланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019