Наманганда 86 та қабрни вайрон қилган шахс устидан суд ҳукми ўқилди

10:57 10 Сентябр 2018 Жамият
326 0
Иллюстратив фото

Наманган туманидаги қабристонда 86 та қабрни вайрон қилган шахс нима учун бу ишни қилганини тушунтириб бера олмади.

Наманган туманида яшовчи шахс “Шўрқўрғон” қабристонидаги 86 та қабртошни вайрон қилгани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди, дейилади Sevimli TV телеканалининг Zamon дастурида.

Бу ишга қўл урган Абдулборий Эрашев жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди мажлисида нима учун бу ишни қилганини тушунтириб бера олмади ва содир бўлган воқеа учун узр сўради.

Суд Абдулборий Эрашев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 134-моддасида кўзда тутилган жиноятни қилган деб топди ва уни тўрт йилга озодликдан маҳрум этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар