Наманганда 7 тоннадан зиёд сумалак пиширилади. Бунинг учун қозон тайёрланмоқда

17:44 14 Март 2019 Жамият
360 0

Фото: «Халқ сўзи»

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида рекорд ҳажмда сумалак пишириш учун қозон тайёрланмоқда. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати ”Халқ сўзи”га маълум қилди.

Ушбу идиш Наврўз айёмини нишонлаш кунлари Наманганда бўлиб ўтадиган “Сумалак сайли” туризм ва миллий қадриятлар фестивали чоғида байрам сумалагини тайёрлаш учун керак.

“Ўтган йилда тадбир ташкилотлари мазкур ширин таомдан беш тонна пиширганди. Энди улар Гиннеснинг рекордлар китобига киришлари учун ўз натижаларини янгилашмоқчи. Лекин бунга улкан қозонни қаердан олиш лозим? Шаҳар раҳбарияти комбинатимизга зарур ўлчамларда қозон ва ўчоқни тайёрлаб беришни илтимос қилишди. Биз, албатта, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватладик ва қозонни қуйишга киришдик”, - дейди ОТМК марказий таъмирлаш-механика заводи техник бўлими бошлиғи Д.Сартибоев.

Унинг диаметри 3,8 метр, ҳажми 7 минг литр, умумий оғирлиги 4600 килограмм, чуқурлиги 1,1 метрга тенг. Қозон қўйиладиган ўчоқнинг вазни эса 3,6 тонна бўлади.

Янги қозонда етти тоннадан ортиқ сумалак пишириш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019