Наманганда 61 ёшли эркак молхонани ҳидига чидолмай қўшнисини ўлдирди

14:28 06 Август 2020 Жамият
3240 0

Шу йил 4 август куни соат 16:30 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан «Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти»-деб, ўзаро жанжаллашиб, қўшнисини ёнида бўлган «Чалабзар» пичоғи билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба урган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?