Наманганда 18 киши овқатдан заҳарланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумот берди

17:55 27 Сентябр 2019 Жамият
362 0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чуст туманида бир гуруҳ фуқароларнинг овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Наманган вилояти Чуст тумани Ғова МФЙ ҳудудидан 18 нафар фуқаро қоринда оғриқ, кўнгил айниши, умумий ҳолсизлик, ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши белгилари билан туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилишган. Улар “ўткир диарея” ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Беморларнинг 5 нафари эркаклар ва 13 нафари аёллар бўлган. Уларнинг айтишича, Ғова МФЙ Н.Ш.нинг тўй базмида қатнашгандан сўнг, касаллик аломатлари бошланган.

Шифохонага ётқизилган беморлардан бактериологик текширув учун қон, ахлат, сийдик намуналари олиниб, туман ДСЭНМга юборилган. Барча беморлар шифокорлар томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсифлар берилган. Беморларни даволаш ишлари қатъий назоратга олиниб, етарли даражада дори-дармонлар билан таъминланган.

Эртаси куни ўтказилган тиббий муолажалардан сўнги ҳолати яхшиланган 3 нафар беморга уйига жавоб берилди. 24 сентябрь куни эса барча беморлар соғломлаштирилиб, уйига жавоб берилган.

Эпидемиологик суриштирув натижасида қуйидагилар маълум бўлди. Ғова қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ш. уйида ўтказиладиган тўй маросими учун бузоқ сўйган, унинг гўштидан яхна тайёрлаган. Ушбу яхна гўштдан истеъмол қилган тўй эгаси ўғлининг ҳам кечки пайтда тана ҳарорати кўтарилган, Ғова ҚОП қошидаги тез ёрдам ходимлари муолажасидан сўнг аҳволи яхшиланган.

Суриштирув давомида тўй учун сўйилган бузоқ гўшти, овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган сабзавотлар, қовун, тарвуз, узум маҳсулотлари ҳамда ичимлик суви сифатида ишлатилган булоқ сувидан лаборатория таҳлили учун намуналар олинган.

Шифокорлар ва ДСЭНМ ходимлари томонидан Ғова МФЙ ҳудудида аҳоли ўртасида юқумли ва юқумсиз касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан патронаж хизматини кучайтирган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019