Наманганда 170 млн дона, 20 хил ампулали дорилар тайёрлаш қувватига эга корхона иш бошлади

16:13 26 Август 2018 Иқтисодиёт
356 0

Наманган шаҳрида 6,3 млн. АҚШ доллари эвазига йилига 170 млн. дона 20 хил ампулали дорилар тайёрлаш қувватига эга “Наманган-фарм-плант” МЧЖ ишга туширилиб, 95 та янги иш ўрни яратилган. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Наманган туманидаги “Marrymed Pharm” МЧЖда 9 млн. долларлик иккита янги линия – гофрокартон қутилар ва ампула ишлаб чиқариш цехлари барпо этилиб, яна 60 киши ишли бўлди.

Бундан ташқари Наманган шаҳрида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Камол-мед-фарм” МЧЖ ҳам ўз ишини бошлаган. Корхона йилига 25 турдаги 19,6 млн. қадоқ дори-дармон ишлаб чиқариш қувватига эга.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар