Наманганда 14 ой ичида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган бўлди

10:12 05 Ноябрь 2019 Жамият
442 0

“Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Хитой сармояси иштирокида барпо этиладиган йирик цемент заводида М-600 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқарилади. Куни кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг хитойлик инвесторлар гуруҳи билан ўтказган учрашувида ушбу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

35 гектар ҳудудда икки босқичда амалга ошириладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, у тўлалигича хитойлик инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Заводнинг йиллик 1,3 миллион тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган дастлабки босқичи 14 ойдан кейин илк маҳсулотини бера бошлайди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?