Наманган вилоятининг «яшил» зонасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилди

17:59 02 Июнь 2020 Жамият
422 0

Архив фото

2 июнь куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 260 нафарга етди. Янги ҳолат Янгиқўрғон туманида қайд этилди.

Бемор 1979 йилда туғилган халқаро юк ташувчи ҳайдовчи бўлиб, 24 март куни Россиянинг Ростов шаҳрига кетган, 21 май куни Қорақалпоғистондаги Қўнғирот пости орқали Ўзбекистонга қайтган, 30 май куни Наманган кириб келган ва оиласи билан кўришмасидан карантинга олинган.

Бугун вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши вафот этган.
Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 9 киши даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда "қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларнинг янгиланган рўйхатида ушбу туман "яшил" зоналар қаторидан жой олган эди.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?