Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард доллар ажратилади

16:45 01 Март 2019 Сиёсат
1292 0

Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Наманган вилояти фаоллари иштирокида бўлган йиғилишда айтиб ўтди.

Мазкур дастурга асосан, Наманган вилоятида 2019-2020 йилларда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 1 минг 400 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар 39 мингта доимий иш ўрни яратиш, 1,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш ва ўзлаштиришни таъминлашини алоҳида таъкидлади. 

Шунингдек, вилоятда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун 1 триллион сўм ажратилиши маълум қилинди. Бу маблағлар ҳисобига вилоятда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янгича тизими жорий этилади.

Наманган вилоятидаги туман марказларини обод масканларга айлантириш мақсадида ҳар бир туманга 20-25 миллиард сўмдан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган қишлоқлар ва маҳаллаларга қўшимча равишда 2 миллиард сўмдан ажратилиши таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?