Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

12:24 05 Март 2019 Жамият
416 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 4 мартдаги буйруғига асосан Раҳматов Рашид Насруллоевич Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Р.Раҳматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019