Наманган вилоятида замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади

14:03 04 Март 2019 Жамият
280 0

Иллюстратив фото

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Наманган момиқ сочиқлари” МЧЖ таъсисчилигида Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги “Art soft tex claster” фермер хўжалиги негизида пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилиши режалаштирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳанинг қиймати 8,5 млн.АҚШ долларини ташкил қилиб, лойиҳа доирасида 130 та янги иш ўринлари яратилади.

“Art soft tex claster” корхонасида уруғликни тайёрлаш учун Мингбулоқ ва Поп туманларидаги барча уруғчилик хўжаликлари билан уруғлик етиштириш бўйича тегишли шартномалар тузилиши назарда тутилган. Шунингдек, “Art soft tex claster” МЧЖнинг уруғчилик корхонаси уруғларини қабул қилиш, тозалаш, саралаш, калибрлаш, дорилаш, қадоқлаш ва сақлаш ҳамда сифатини аниқлаш бўйича замонавий технология ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, “Art soft tex claster” МЧЖнинг уруғчилик корхонасига улуш сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДУКнинг Мингбулоқ туманидаги уруғлик чигит тайёрлаш цехи киритилади.

“Art soft tex claster” уруғчилик корхонасида уруғларни етиштириш жараёни илмий ёндашув орқали амалга оширилиб, селекция ва уруғчилик йўналишидаги 8 та илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатилади. Шунингдек, корхонага беш нафар ёш олимлар бириктирилади.

2019 йилда Art soft tex claster” уруғчилик корхонаси томонидан 7095 тонна сифатли уруғлик тайёрланади, шу жумладан уруғлик чигит – 1845 тн, уруғлик буғдой – 5000 тн, бошқалар – 250 тн. Корхона томонидан 1,5-2,0 минг тонна уруғлар экспортга йўналтирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019