Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

17:45 27 Февраль 2019 Сиёсат
406 0

Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 26 февралдаги 144-сонли қарори билан Камолов Аюбхон Арибжанович Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

“Халқ сўзи“ мухбирининг хабар беришича, Аюбхон Камолов вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлайди.

Маълумот учун, Аюбхон Камолов ўз вақтида Молия вазирлигида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасида директор лавозимида фаолият кўрсатган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019