Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

12:55 15 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
701 0

Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар берди.

А.Тиллаволдиев 1965 йилда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йилда Марғилон план-иқтисод техникумини, 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан бошлаб, 2002-2017 йиллар давомида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, хўжалик бирлашма раҳбари ва Фарғона вилояти ҳокимлигида раҳбар лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг январь ойидан сентябрига қадар Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?