“Namangan City”ни Саудия Арабистони компанияси қурадиган бўлди

14:53 21 Октябр 2019 Жамият
120 0

Наманган шаҳрида 78 гектар майдонда Namangan Сity Ишбилармонлик маркази барпо этилади. Куни кеча вилоят ҳокимлигида Саудия Арабистони компанияси билан мазкур лойиҳа ижроси бўйича меморандум имзоланди.

Наманган вилояти ҳокими Х. Бозоров ва Саудия Арабистонининг “Al Qusaier company” компанияси бош директори Абдул Азиз ал-Кусайр билан имзоланган ушбу меморандумга кўра, барпо этиладиган Namangan Сity Ишбилармонлик марказидан бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, 3 ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференциялар саройи, кўргазма заллари, тураржойлар ва виллалар, мактаб, болалар боғчаси, ресторанлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олади.

Лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Al Qusaier company” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Вилоят ҳокимияти Namangan Сity фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этади ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун керакли рухсатномаларни олишда, лойиҳани амалга ошириш ва фойдаланиш даврида малакали кадрлар билан таъминлашга кўмаклашади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ( “Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019