Наклейкадан магнитофонгача. GM Uzbekistan “Дамас”ни сотишда бир қатор жиҳозларини олиб қолмоқда (Фотофакт)

17:37 07 Июнь 2018 Жамият
1775 0

GM Uzbekistan компанияси "Дамас" русумли автомобил сотиб олиш истагида бўлган мижозлар учун, машинанинг бир қатор қисмларини ўзида олиб қолган ҳолда таклиф қилмоқда. Бу ҳақда дилерлик автосалонларида мижозлар томонидан махсус шаблондаги тилхатлар олинмоқда.

Тилхатга кўра, "Дамас" сотиб олишни истаган мижозлар ўз розилиги билан магнитофон (радио), антенна, орқа эшик тарафдаги оёқ қўйгич, машиналар шинаси калпаки, ҳаттоки ён қисмига ёпиштирилган наклейканинг ҳам олиб қолинишига розилик билдиради.

"Халқ сўзи"нинг компаниядаги манбасига кўра, бундай чора-тадбирлар автомобилнинг умумий нархи ошиб кетмаслиги учун амалга оширилмоқда. Шу йўл билан машинанинг қимматлашишининг олди олинар экан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар