Наҳорги ошда қатнашувчилар сони сезиларли даражада камайгани ижобий ўзгаришлар бошланганини англатади

16:55 23 Сентябр 2019 Жамият
184 0

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли турмуш тарзи яхшиланиб, миллий қадриятларимизни асраб қолишда йўл қўяётган айрим камчиликларимизга фуқароларимиз томонидан танқидий руҳда қараш маданияти ҳам ривожланди.

Хусусан, бундан икки йил олдин муҳтарам Президентимизнинг аҳоли томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишда ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш масалаларига қаратган эътибори бутун халқимиз, жамоатчилик, хусусан, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланган эди.

Ўтган давр мобайнида депутатлар томонидан ҳудудларда сайловчилар билан ўтказилган учрашувларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш масалалари атрофлича муҳокама қилиб келинмоқда. Қувонарлиси, ушбу учрашувларда фуқаролар ҳам фаол иштирок этиб, миллий анъаналарни сақлаб қолишга қаратилган ўз таклифларини илгари сурмоқда.

Шунингдек, аҳоли томонидан мазкур масалаларда муайян бир тартиб бўлиши ва унинг ўз вақтида назорат механизмларини яратишни жорий қилиш истаги билдирилмоқда. Шу билан бирга, ўтган икки йил ичида наҳорги ош тадбирлари қатъий вақт — соат 7:00 дан ва кечки тўй тадбирлари соат 6:00 дан бошланиши билан бир вақтда, эрталабки тадбирларга қатнашувчилар сони сезиларли даражада камайгани ижобий ўзгаришлар бошланганини англатади.

Қайд этишимиз керакки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни тартибга солиш тўғрисида”ги Низомда белгиланган нормалар ҳам айнан бугунги кунга қадар аҳоли ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида шаклланган тартиблар билан ўзаро уйғун.

Таъкидлашимиз лозимки, мазкур Низом Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кенг қамровли муҳокамадан ўтди ва бир овоздан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Эндиликда мамлакатимизда, авваламбор, фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар фаоллари, уларнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳар бир аъзоси мазкур Низомда белгиланган нормаларга амал қилиш маданиятини аҳоли ўртасида сингдириш ва тарғиб қилишда фаоллигимизни янада орттиришимиз лозим. Бу орқали ҳамюртларимизнинг оиласи учун мисқоллаб топган маблағларининг самарали ишлатилишига ҳисса қўшиб, тўй-тантана ва маъракаларни тартибли, миллий қадриятларимизга мос тарзда ўтказилишига эришамиз.

Ёрмамат ХОЛИЁРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
"Адолат" СДП фракцияси аъзоси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019