Музейлар менежменти дастурининг учинчи мавсуми бўлиб ўтди

14:40 20 Май 2019 Маданият
347 0

Замонавий санъат марказида Британия Кенгаши, Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Лондоннинг Голдсмит университети билан ҳамкорликдаги Музейлар менежменти дастурининг учинчи мавсуми бўлиб ўтди.

Дастур икки йилга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистоннинг музей ва галереялари ходимларини малакасини оширишишга қаратилгани тадбирда таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, у ўзбек арбоблари учун санъат менежментини ўқитиш ва татбиқ этиш бўйича жаҳонда нуфузли ўринга ва катта тажрибага эга Голдсмит Университетининг етакчи мутахассислари томонидан махсус ишлаб чиқилган бўлиб, музейлар бошқарувининг халқаро тажрибаси, лойиҳалар бошқаруви, маркетинг ва мулоқот мавзуларини қамраб олади.

Тадбирда Голдсмит Университети етакчи мутахассислари, Давлат амалий санъат музейи, И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи, Ойбек уй-музейи, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ходимлари иштирок этди.

Учинчи босқичида музейлари XXI талабларига жавоб берувчи, замонавий аудиторияни жалб қилиш учун омиллар стратегик шаклда ўрганилади.Аудиторияни қизиқишларини тушуниш, мижозларни талабларига асосланган бошқарувнинг етти унсури, улар билан чуқур ва турли йўналишдаги алоқаларни яхшилаш, стратегик режалаш, санъат соҳасида маркетинг каби қатор принциплар кўриб чиқилди.

— Биз курс мобайнида учта гуруҳга бўлинган ҳолда музейларни ривожлантириш, уларда менежментни қандай юксалтириш борасида лойиҳалар тақдим этамиз, — дейди Ўзбекистон миллий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи кўргазмалар ташкил этиш бўлими мудири Мафтуна ТЎЙЧИЕВА. — Бунда бизга Британиянинг етакчи мутахассислари билим ва кўникмаларимизни оширишда кўмак беради. Дастур мобайнида орттирган тажрибамизни амалиётга татбиқ этиб келмоқдамиз. Масалан, ўтган мавсумда музейларнинг кўчма кўргазмаларини ташкил этиш ҳақида тақдимот қилган эдик. Ҳозирда кўплаб музейлар хиёбонларда, таълим муассасаларида кўчма кўргазмалар ташкил қилмоқда.

Юлдуз ЎРМОНОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019