Музейлар экспонатлари хатловда

16:57 02 Май 2019 Маданият
452 0

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида қуйидаги танқидий фикрлар айтилган эди: “Афсуски, юртимиз тарихини ўрганишимизда ўтган даврда археологик тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмади. Шунинг учун Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари фаолиятини, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур”.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 1019 йил 12 февралда “Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш, мамлакатимиз музейларида сақланаётган тарихий экспонатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида музей ашёлари ва коллекцияларини тўлиқ хатловдан ўтказиш тартиби ва муддатлари аниқ белгилаб олиниб, ишчи гуруҳи шакллантирилди. Миллий музей таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўз таркибида 3000 тагача музей ашёлари ҳамда коллекциялари бўлган кичик музейлар фондидаги барча ашёлар ҳар йили, 3000 тадан кўп ашёларга эга бўлган музейларда хатлов ишлари ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланди. Шунга кўра мамлакатимиздаги музейларда сақланаётган ашё ва коллекцияларни хатловдан ўтказиш жадал олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейларида хатловдан ўтказиш ишлари якунланмоқда.

Шунингдек, республикамиздаги музейларда 2,4 млн.га яқин музей ашёлари ва коллекциялари мавжуд, ҳозирги кунда уларнинг 90 фоизининг электрон базаси яратилди. Термиз археология музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи, Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, Усмон Юсупов уй-музейи, Мухтор Ашрафий уй-музейи, Урганч суратлар галереяси, Шаҳрисабздаги Амир Темур номли моддий маданият тарихи музейлари каталогларининг электрон базаси тўлиқ якунланди.

Яна қўшимча тарзида маълум қилиш ўринлики, Маданият вазирлиги томонидан музейларни янада кенгроқ тарғиб қилиш, фаолиятини жамоатчиликка кўрсатиш, сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон музейлари ягона порталини яратиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. 

Шаҳло АБДУЛЛАЕВА, Маданият вазирлигининг музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019