Музей менежменти курслари тингловчиларга нима беради?

15:23 17 Сентябр 2019 Маданият
124 0

Тошкент шаҳрида музей менежменти бўйича узоқ муддатли дастурни амалга ошириш ишлари сезиларли даражада ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси, Британия Кенгаши ва Голдсмис университети билан ҳамкорликда йўлга қўйилган бўлиб, 2018 йилнинг декабрь ойида бошланган. Лойиҳа доирасида турли музейларнинг ходимларига соҳа бўйича бешта махсус курс ўтилиши белгиланган. Бугун ушбу машғулотнинг тўртинчи мавсуми бошланди.

Курс Ўзбекистон музейларининг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш ва меҳмонхоналарга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. Курс дастури Бюук Британиянинг музей ишидаги тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Ўз навбатида, дастур музей менежментининг илғор халқаро амалиётини ўрганишни, лойиҳаларни бошқаришни ҳамда маркетинг ва алоқаларни ўз ичига олади.

Курс мобайнида музей мутахассисларига машғулот ўтиш билан бирга ўзимиз ҳам янги билим ва кўникмаларга эга бўламиз, тингловчилар билан тажриба алмашамиз. — дейди Виржиния Баттон, лойиҳа тренери. —Мақсадимиз, музейга ташриф буюрган инсонларга нафақат маданий ҳордиқ олишига, балки маълум даражада билимга ҳам эга бўлишига имкон яратишдан иборат.

Бу галги ўқув машғулотлари Республика Болалар кутубхонасида бўлиб ўтади ва беш кун мобайнида Ўзбекистон музей ва идоравий муассасаларнинг ходимларига соҳанинг хорижий мутахассислари томонидан музей фаолиятига доир янги билим ва кўникмалар ўргатилади. Йил мобайнида курснинг сўнгги — бешинчи мавсуми ҳам ўтказилиб, тингловчиларга махсус сертификат берилади.

Машғулотлар 20 сентябргача давом этади.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019