Бельгия футбол терма жамоаси дарвозабони қирғизистонлик мухлисни қидириб топди

17:52 06 Июль 2018 Спорт
1055 0
Фото: Instagram Симон Миньоле

Бельгия футбол терма жамоаси дарвозабони Симон Миньоле қирғизистонлик мухлис Арсен Алтибаев билан учрашиб, уни мукофотлади.

Ишқибоз ўз ҳаётидаги ушбу унутилмас воқеа акс этган суратни Instagram саҳифасига жойлаштирди ва шундай деб ёзди: “Энг олижаноб қалб эгаси! Ўз саломларини барча Олой бўриларига йўллади”.

Миньоле бугун Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Бельгия ва Бразилия баҳси олдидан у билан учрашишни таклиф этган. Алтибаев эса айнан Татаристон пойтахтига учиб кетаётган бўлган.

Бундан олдин Бельгия ва “Ливерпуль” клуби посбони ўз футболкасини бериш учун ижтимоий тармоқлар орқали қирғизистонлик мухлисини излаб юргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Гап шундаки, қирғиз йигити Ростов шаҳридаги стадионга Бельгия ва Япония ўртасида кечган нимчорак финал ўйинини кўриш учун ўзига хос плакат билан ташриф буюрган. Унга Миньоледан футболкасини совға қилиш илтимос қилинган ёзув туширилган эди. Арсен эса дарвозабоннинг ўз либосини бериши ҳақидаги хабарини эшитиб, у билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланишга уринган, аммо аввалига натижа бўлмаганди. Кейин эса...


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019