Мутахассисларнинг фикрича мазкур 20 та сурат стрессдан чиқишга ёрдам берар экан. Бир уриниб кўрингчи... (Биринчи ўнталик)

16:43 19 Декабрь 2018 Lifestyle
1893 0

Стрессга қарши курашиш воситалари кўп. Кимдир мусиқа тинглайди, кимдир тоза ҳавода ёлғиз сайр қилишни хоҳлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу борадаги яна бир самарали усул — чиройли расмларни томоша қилиш экан. Яқинда Mail.ru сайти Mail Hi-Tech билан ҳамкорликда иш кунлари тушлик пайтида бироз бўлса-да ҳордиқ чиқариш, маданий дам олиш, ўзини енгил ҳис қилишда ёрдам берадиган 20 та суратни эълон қилди.

Сиз ҳам бир уриниб кўрингчи. Ростдан ҳам бу суратлар стрессдан чиқишга ёрдам берармикан?

1-расм: Атрофимиз тўла бежирим нақшлар. Ҳатто оддий ўсимликларда ҳам бундай мўъжиза мужассам.
2-расм: Ложувард ранг денгиз гилами асаб таранглашувининг олдини олади.
3-расм: Яшил ранг хотиржамлик ва бироз ёлғиз қолиш истагини англатади.
4-расм: Агар сиз техно-эстетикани маъқул кўрсангиз, у ҳолда микросхемалардаги бурмалар япроқлардаги тарам-тарам йўллар ўрнини босади.
5-расм: Ёруғлик ва соянинг бир маромдаги рақсига эътибор беринг.
6-расм: Яна техника шинавандалари учун: келажакдаги дунё тартибли, ўзаро боғлиқ ва бир текисда кечади.
7-расм: Мовий осмон остидаги сўнгги йўқ саҳро кенгликлари. Ўша ерга бориб қолишни истаган бўлармидингиз?
8-расм: Император пингвинлар ёқимтойлик борасида кўпларни ортда қолдиради.
9-расм: Доим сизни қийнаётган нарсага юқоридан қаранг.
10-расм: Кўзларни машқ қилдириб туринг: расмга 10-15 сония диққатингизни жамланг.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019