Мутахассис яна бир глобал эпидемия хавфидан огоҳлантирмоқда

16:18 26 Октябр 2020 Дунё
2348 0

Иллюстратив фото

Дунёда аҳоли орасида магний етишмовчилиги эпидемияси авж олмоқда. Бу ҳақда россиялик невропатолог Вера Пшеничникова «Говорит Москва» радиосида бўлган суҳбатда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, вазият ушбу микроэлемент учун анализ олишнинг жуда қийинлиги сабабли мураккаблашмоқда.

Шифокорнинг изоҳлашича, магний «мутлақо зарарсиз» бўлиб, уни қабул қилишнинг кўплаб турлари мавжуд.

Мисол учун Пшеничникова АҚШдаги ушбу микроэлемент асосида тузилган парҳезни юқори баҳоламоқда.

Аввалроқ россиялик бошқа бир мутахассис Александр Мясников магний танқислиги организмда калий етишмовчилигига сабаб бўлиши, бу эса назарий жиҳатдан юрак муаммоларига олиб келиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?