Мустақилликнинг 27 йиллиги арафасида 261 нафар маҳбус афв этилди

12:06 31 Август 2018 Сиёсат
898 0

Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Ахборот 24” дастурида хабар қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 нафар фуқаро афв этилди.

Шундан 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилади, шунингдек, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар