Мустақиллик байрами тадбирига Тожикистондан ҳам делегация ташриф буюрди. Меҳмонларга тўн кийдирилди

12:11 28 Август 2019 Жамият
132 0

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларини кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, ягона дин, ўхшаш маданият, урф-одат ва анъаналар бир-бирига мустаҳкам боғлаб туради.

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб Термиз шаҳрида бўлиб ўтган байрам тантаналарига қўшни Тожикистон Республикасидан ҳам меҳмонлар таклиф этилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Хатлон вилояти раисининг биринчи ўринбосари Хайрулло Амонулло, Шаҳритуз ноҳияси раиси Ғаффор Жаббори, Турсунзода шаҳри раиси Абдуқодир Юсуф Вализода, Рўдакий ноҳияси раиси Рустам Акрамзода, Шаҳринав ноҳияси раиси Нусратулло Нажмиддин Аюбзода ўртасида бўлиб ўтган самимий суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг истиқболли йўналишларини ишга солиш, савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ривожлантириш борасида фикр алмашилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019