Муса Ерниязов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раислигига қайта тасдиқланди

19:29 13 Январь 2020 Сиёсат
337 0

Бугун Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вазирликлар, ташкилот ва корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш уюшмалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаровнинг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, 2019 йилнинг 22 декабри ва 2020 йилнинг 5 январида ўтказилган сайловлар мамлакатимизда демократик давлат, очиқ фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги муҳим қадам бўлди. “Янги Ўзбекистон, янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловларга пухта тайёргарлик кўрилди. Ундаги барча жараёнларни чет эллардан, халқаро ташкилотлардан назоратчилар, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари кузатиб борди.

Кун тартибидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги сиёсий партияларнинг фракцияларини рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўрилиб, депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилишди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг регламенти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, сиёсий партиялар фракцияларининг Оқсоқоллар кенгаши тузилди. Ушбу кенгаш томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига 63-сонли “Қоракўл” сайлов округидан депутат Ерниязов Муса Тажетдиновичнинг номзоди тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан сессияда 63-сонли “Қоракўл” сайлов округидан депутат Ерниязов Муса Тажетдинович Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.

Депутатлар бу бўйича тегишли қарор қабул қилди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худойберганов иштирок этди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019