Мурожаат суд орқали ҳал етилди

11:09 19 Февраль 2020 Жамият
116 0

Яқинда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Бешариқ туманида яшовчи фуқаро М.Тўхтабойевадан ариза келиб тушди. Унда фуқаро туман МИБ ходими томонидан назорат кунида 2 387 000 (икки миллион уч юз саксон етти минг) сўм нотўғри қарздорлик ҳисоблагани ва 5 кун муддат ичида тўламаса, электр тармоғидан узиб қўйилиши тўғрисида огоҳлантириш олганини айтган.

Электр энергияси бўйича қарздор эмаслигига ишонган фуқаро соҳа мутасаддиларига ўзининг ҳақлигини исботлаш йўлида қилган ҳаракатлари бесамар кетган. Сўнгра Федерацияга мурожаат қилган.

Ўрганишлар жараёнида истеъмолчи М.Тўхтабоева хонадонига ҳисобланган 2 387 000 сўм миқдоридаги қарздорликнинг қонунийлигини асослантирувчи ҳолатлар мавжуд эмас, қарз суммасини юзага келишига эса МИБ ходимлари томонидан хонадонда ҳақиқатда истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичларига нисбатан ҳар ой давомида қўшиб ёзиб борилиши, туман ЕТКда эса ушбу асоссиз маълумотларни дастурга киритиб борилиши сабаб бўлгани аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан истеъмолчи манфаатини кўзлаб Бешариқ туман маъмурий судига киритилган ариза судда кўриб чиқилиши натижасида фуқаро хонадонига ҳисобланган 2 387 000 сўм қарздорлик бекор қилинди ва хонадон электр тармоғига қайта улаб берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019