Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги ғалабали юришини давом эттирди

12:15 16 Июль 2018 Спорт
509 0
Instagram / Қудратилло Абдуқаҳҳаров

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди.

Бу сафар ўзбекистонлик боксчига аргентиналик Луис Фернандо Молина рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ҳамюртимиз жангни очколар ҳисобига кўра ўз фойдасига ҳал қилди.

Маълумот учун Аҳмадалиев бунгача проф рингда иккита жанг ўтказиб уларнинг ҳар иккисида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонганди.

Яна бир ўзбекистонлик боксчи Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ҳам профессионал боксдаги учинчи жангини ўтказди.

Ушбу жангда Шаҳрамга мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши рингга чиқди ва рақибини илк раунддаёқ нокаутга учратди.

Маълумот учун, бу Шаҳрам профессионал боксда бунгача иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонганди. Бу ғалаба боксчимиз учун учинчи муваффақият бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019