Муқаддас қадамжолар ободонлаштирилмоқда

12:10 12 Март 2018 Маданият
1081 0

Хоразм вилоятида муқаддас қадамжоларнинг ободонлаштирилишига алоҳида эътибор берилмоқда.
— Давлатимиз раҳбари ўтган йил бошида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳини обод қилиш бўйича топшириқлар берган эди,— дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармасининг Хоразм вилояти бўлими “Паҳлавон Маҳмуд” зиёратгоҳи раҳбари Алижон Матёқубов. — Айни кунда бу ерда кенг кўламли таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
ХIХ аср бошларида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон даврида қурилиши бошланиб, 1825 йилда Оллоқулихон томонидан   битказилган ушбу обида қайта таъмирлаш ишларидан кейин янгича қиёфа касб этиб, сайёҳлар эътиборини тортадиган фусункор меъморий иншоотлардан бирига айланади.
Зиёрат туризмини ривожлантириш тадбирлари доирасида Шовот туманидаги Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳида лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Шу кунларда вилоятда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ҳамда ҳомийлар ҳисобидан  2018-2019 йиллар давомида реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажариладиган эски масжидлар рўйхати ҳам шакллантирилмоқда.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019