Муниса Ризаеванинг ортидан салкам 25 минг доллар “ишлаган” фирибгар аниқланди

10:17 22 Октябр 2018 Маданият
2668 0

Хонанда Муниса Ризаеванинг ортидан пул ишлаб олмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, 19 октябрь куни Наманган шаҳрида вилоят прокуратурасидан фирибгарлик ҳолати юзасидан ҳужжат келиб тушган. Унга кўра, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни Наманган шаҳрида, 26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6.000 АҚШ доллари, жами 18.000 АҚШ долларини олиб, унга бермаганлигини маълум қилган.

Шунингдек А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб, 2.400 нафар фуқарога сотилган жами 48.000.000 сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019