Мухбирлар билан конфликтга борган Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов ушбу воқеага қандай муносабат билдирди? (видео)

16:37 16 Август 2019 Жамият
688 0

Хабарингиз бор, кеча Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов томонидан тадбиркорлар ва Kun.uz интернет нашри мухбирларига нисбатан амалга оширилган номақбул ҳаракатлар ҳақидаги видеолавҳа, шу бўйича хабар ва материаллар ахборот сайтлари, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди, кучли акс-садо берди. Мазкур воқеага давлат ва нодавлат ташкилотлар ўз муносабатларини билдирди.

Хўш, ушбу воқеа ҳақида  иккинчи томон, яъни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг ўзи қандай фикрлар билдирди? А.Ваҳобов шу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019