Муҳаммадқалий Абилғазиев: «ШҲТ доирасида махсус аёллар кенгаши тузиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаймиз»

11:27 02 Ноябрь 2019 Сиёсат
232 0

Фото: akipress.kg

Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашида долзарб масалалар муҳокама этиляпти. 

Тадбирда сўз олган Қирғизистон ҳукумати раиси Муҳаммадқалий Абилғазиев қуйидагиларни гапириб ўтди:

«Бугунги учрашув юқори савияда ўтмоқда. Бу нуфузли тадбирга жиддий ҳозирлик кўрилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Бугун ҳамкорлигимиз ҳар қачонгиданда муҳим. Чунки жаҳон иқтисодиёти мураккаб даврни бошдан кечиряпти. ШҲТ доирасида махсус аёллар кенгаши тузиш ҳақидаги таклифни маъқуллаймиз». 

Шунингдек, учрашув давомида ШҲТ доирасида халқ дипломатияси институтларини тузиш масаласи ҳам таклиф этилди.

Раҳим Шерқулов, «Халқ сўзи онлайн».
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?