Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Рамзан Қодиров” масжиди очилишида қатнашади

15:32 22 Август 2019 Жамият
512 0

22 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг таклифига биноан Шали шаҳрида бунёд этилган муҳташам “Рамзан Қодиров” масжидининг очилиш тадбирида иштирок этиш учун ушбу давлатга жўнаб кетди.

Ўзбекистон делегацияси таркибига ҳукумат вакиллари, уламолар, мударрислар ва оммавий ахборот вoситaлари вакиллари киритилган.

Ушбу нуфузли маросимда давлат ва дин арбоблари, муфтийлар, таниқли ислом уламолари, соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этади. Шунингдек, масжиднинг очилиш маросими доирасида турли диний-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумки, мазкур улуғвор масжид меъморчилик анъаналарини безавол сақлаб келаётган маҳоратли ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилган ва Марказий Осиёга хос услубда қурилган.

Мазкур халқаро тадбир жараёнлари сайтимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?