Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида тревога эълон қилинди (Видео)

10:24 26 Ноябрь 2018 Жамият
3985 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, бугун, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги текширилади. У беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади.

Машғулотлар давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошқарувни амалга ошириши ҳамда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириши, шунингдек, бўлинмаларнинг уюшқоқлик билан белгиланган ҳудудларга чиқиб кетиши ва тезкор вазифаларни бажаришга тайёр эканлиги билан боғлик масалалар кўриб чиқилади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунга кадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги, ҳарбий техника, қурол-яроғ ва моддий-техника воситалари билан таъминланганлик даражаси бу каби кенг кўламли текширувдан ўтказилмаган.

Комплекс текширувларнинг асосий вазифаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларнинг жанговар шайлигини ҳамда белгиланган муддат ичида юклатилган вазифаларни бажариш имкониятларини баҳолаш, ўтказилаётган ҳарбий ўқувларда командирлар таркибининг жанговар топшириқларни бажариш, ҳужжатлар билан тўлиқ ва ўз вақтида ишлаш кўникмасини синовдан ўтказишдан иборат“, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019