Мудофаа вазирлиги тиббий маълумотга эга аёл-қизларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

11:37 10 Апрель 2019 Жамият
913 0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги аёл ва қизлар ўртасида шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматга номзодларни саралаш учун танлов эълон қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Номзодларга қўйилган асосий талаблар:

олий ёки ўрта махсус тиббий маълумотга эгалиги тўғрисида дипломга эга бўлиши;

бўйи 170 сантиметрдан кам бўлмаган, 18—22 ёшгача (олий маълумотли тор тиббий мутахассислар учун 28 ёшгача) бўлиши;

жисмоний куч талаб қилувчи спорт турлари бўйича разрядга эга бўлганларга талаб алоҳида.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 (71) 269-86-52
+998 (71) 269-86-99

Диққат! Мурожаатлар 2019-йилнинг 20 апрел кунига қадар қабул қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019