Мудофаа вазирлиги огоҳлантиради

12:07 27 Март 2019 Жамият
643 0

Олдин хабар берилганидек, 26 март кунидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.

Шу сабабли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи — Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27-, 28- ва 29-март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

”Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти мамлакатимиз фуқароларидан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди”, дейилади хабарда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019