Мудофаа вазирлиги Марказий аппарат ҳудудидаги дарахтларнинг кесилишига изоҳ берди

12:32 17 Январь 2019 Жамият
483 0

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати сурати.

Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати ҳудудини ободонлаштириш ҳамда инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган омилларнинг олдини олиш мақсадида қуриган, кавагига қурт тушган ҳамда кучли шамол вақтида қулаб тушиш хавфи мавжуд дарахтларни кесиш ишлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати сурати.

Бунда дарахтларни кесиш учун Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туман ҳокими Ижроия маҳкамасининг 15-сонли тегишли рухсатномаси олинган. Рухсатнома ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган ҳолда рўйхатдан ўтказилган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати сурати.

 

Мазкур ҳужжат орқали вазирлик жойлашган ҳудуд олдидаги бир нечта қариган, қуриган, кавагига қурт тушган эман, зарин ва чинор дарахтларини кесишга рухсат берилди. Рухсатнома 10 кун ичида кесилган дарахтлар ҳисоботи билан биргаликда тақдим этилган жойига қайтарилади.

Бу ердаги томири билан олиб ташланадиган дарахтлар ўрнига манзарали кўчатларнинг ёш ниҳоллари экилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг сайти орқали дарахтларни кесишга рухсат бериш реестри мавжуд бўлиб, у орқали баённома рақами ҳамда санаси, юридик ёки жисмоний шахс номи, туман, кўча, баённоманинг қисқача мазмуни, дарахтлар сони ва тури, қарор ҳамда тўлов шакли билан танишиш мумкин.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019