Мудофаа вазирлиги бўлинмаси Ҳаво ҳужумига қарши ракетани амалда муваффақиятли қўллади (Фото Видео)

10:39 08 Ноябрь 2019 Жамият
324 0

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлинма шахсий таркиби жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра, Навоий вилоятида жойлашган “Қулқудуқ” ҳаво-ер ҳарбий полигонида ҳаво ҳужумига қарши ракетани амалда муваффақиятли қўллади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдан марш давомида шахсий таркиб муайян оралиқ вақтлар мобайнида жанговар техникаларни техник назорат кўригидан ўтказиш, уларга ёнилғи қуйиш, шунингдек, халқаро ва магистрал йўллар, шаҳар ҳамда аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда ҳаракатланиш чоғида барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда “Қулқудуқ” ҳаво-ер полигонига келиб ўрнашди.

Ҳарбий хизматчилар “Қулқудуқ” полигонида жанговар техникаларни белгиланган тартибда хавфсиз, функционал позицияларда жойлаштирди. Юқори қўмондонлик ўртасида ва ички тартибда ўзаро алоқа ўрнатилди. “Осмон ҳимоячилари”нинг мазкур жанговар ўқув-машғулотда қўйилган вазифани аъло даражада бажариши учун барча зарур моддий-техник воситалар таъминоти ташкиллаштирилди.

Жанговар шай ҳолатга келтирилган зенит-ракета мажмуалари ишга туширилди: дастлаб, ҳарбий авиация орқали яқин масофадаги нишон ҳавога қўйиб юборилди. Ҳаводаги жисм ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда, ракета жанговар ҳолатда отилди. Нишон қисқа вақт ичида бехато уриб туширилди; шундан сўнг, узоқ масофадаги нишонларни уриб туширишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ўз “иш”ини бошлади! Ҳавога шартли душман – учувчисиз учиш аппарати учирилди.

Шахсий таркиб бошқарув ва қўмондонлик пунктида узоқ масофадаги нишоннинг оралиқ масофаси, ҳаракати ва тезлигини аниқлаб, кузатувга олди. Сўнгра юқори қўмондонликнинг “Нишон йўқ қилинсин!” буйруғига биноан ҳаво-ер ракетаси жанговар отиш ҳолатида нишон томонга йўналиш олди. Саноқли сонияларда шартли душман учиш аппарати буткул зарарсизлантирилди.

Қўйилган жанговар вазифа аъло даражада бажарилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019