Мудофаа вазири жанговар шайлик бўйича ўтказилган текширувнинг якунлари бўйича фикрларини билдирди

18:49 11 Январь 2019 Жамият
141 0

— Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига биноан, 2018 йил 26 ноябрда қўйилган вазифалар ижросини баҳолаш, жанговар тайёргарликни текшириш мақсадида “Тревога!” сигнали билан юқори жанговар шайликка келтирилди, — дея маълум қилди мудофаа вазири А. Азизов. — Мудофаа вазирлиги аппаратида, ҳарбий округларда, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларида беш кун мобайнида қўққисдан текширувлар ўтказилиб, жанговар шайликнинг даражаси, командирлар ва шахсий таркибнинг ҳаракатлари баҳоланди.

Мамлакатимизда биринчи марта ўтказилган ушбу тадбир жараёнида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг бошқаруви, қўшинларни юқори даражадаги жанговар шай ҳолатга келтириш, бўлинмаларнинг марш уюштириши, эҳтимолий душман таҳдидини қайтариш ҳаракатлари махсус тузилган идоралараро ишчи комиссия томонидан назорат ва таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи раҳбарлик қилган машғулотлар 8 та дала ўқув майдонида ўтказилди.

Мудофаа вазирлигининг тўсатдан текшируви жараёнида мамлакатимизда биринчи марта вазирлар, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, тегишли давлат ва хўжалик идоралари раҳбарлари иштирок этди.

Текширувнинг натижаларига кўра, қўшинларни жанговар ҳолатга келтириш, режада кўзда тутилган ўқув-жанговар вазифаларни бажариш бўйича амалий ҳаракатлар ижобий баҳоланиб, Мудофаа вазирлиги мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича “Жанговар вазифаларни бажаришга шай”, деган хулосага келинди. Бу эса Қуролли Кучларнинг жанговар қобилиятини ошириш, мудофаа тизимини ҳар томонлама такомиллаштиришнинг янги даври бошланганини кўрсатди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Матёқуб Матчонов: “Олтиндек қимматли, Ҳумо қуши сингари сарбаланд...”

Хўш, бу қандай анжуман ўзи? Уни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Келгусида мазкур кинотақдимот кино олами ва олам киноси ичра ўз ўрнини топиб кета оладими ёки салафлари каби йўқликка юз тутадими (закий ўқувчи нима демоқчи эканимизни тушунганига шубҳа йўқ, албатта)?

23 Январь 2019