Мудофаа вазири: “Ютуқларимиз нафақат бизники, балки бутун мамлакатникидир”

16:29 25 Март 2019 Жамият
363 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун Қуролли Кучлар академиясида Россия Федерациясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида информатика фани бўйича ҳамда олий таълимгача муассасалар ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанлари бўйича ўтказилган халқаро олимпиада совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов, вазирлик марказий аппарати офицерлари, халқаро олимпиадада иштирок этган ёшлар қатнашди.

Тадбирда мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов V халқаро олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимизга миннатдорлик билдириб, ҳарбий хизматчилар томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилаётган ютуқлар бутун мамлакатимиз ютуғи эканини таъкидлаб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019