Мудофаа вазири бир гуруҳ Осиё ўйинлари ғолибларига навбатдаги ҳарбий унвонларни топширди

23:45 09 Октябр 2018 Жамият
880 0
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати​

Мудофаа вазирлигида XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиб, ғолибликка эришган ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган Мудофаа вазирлиги Спорт клуби спортчилари ва уларнинг мураббийларини шарафлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда мардлиги, фидойилиги, Ватанга бўлган чексиз садоқати учун мудофаа вазири XVIII ёзги Осиё ўйинларида оғир атлетика спорт тури бўйича рекорд ўрнатган шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар Руслан Нурудинов, каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинларининг 4 карра ғолиби Вадим Меньков ҳамда енгил атлетикачимиз Надия Дусановага навбатдаги “лейтенант” ҳарбий унвонларини тантанали топширди.

Тадбирда унвонларни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов топширди.

“Бу ерда ўтирган спортчиларнинг қўлган киритган ютуқлари ҳақида ҳар бирини алоҳида эътироф беришимиз лозим. Уларга муносиб шарт-шароитларни яратиб беришда, спорт турларини янада оммалаштиришда бошлаган ишимизни шу руҳда давом эттирамиз”, — деди мудофаа вазири.

Эслатиб ўтамиз, Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Мудофаа вазирлиги Спорт клубининг 50 нафар аъзоси ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, 10 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза медалини қўлга киритган эди. Бу мазкур Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган жами медаллар сонининг 48 фоизи демакдир.

Тадбир давомида Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда Олмаотада бўлиб ўтган Бокс бўйича 22-халқаро турнирида муносиб ўринларни қўлга киритган спортчилар мудофаа вазирлиги томонидан маиший техника буюмлари, кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Бундан ташқари мамлакатда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Абдусалом Азизов Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси раиси, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳамда Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосарига Мудофаа вазирлигининг эсдалик совғаларини топширди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019