Мудҳиш қотилликни ким қилгани аниқланди

20:42 19 Март 2019 Жамият
573 0

Иллюстратив фото

2019 йил 17 март куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хушрўй кўчаси, 13-уйда яшаган Н.А. (аёл киши, 1972 йилда туғилган) ва унинг биринчи турмушидан бўлган фарзандлари Ҳ.Н. (1994 йил) ва Ш.Н. (1995 йил)нинг жасадлари кўкрак қафаси, ўпка ва юракка санчилиб кирган оғир тан жароҳатлари билан топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги расмий каналида хабар берилади.

Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб борган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари ўтказилиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида хонадонга ўрнатилган кузатув камерасининг хотира қурилмаси (hard disc) ашёвий далил тариқасида олиниб, ундаги видеотасвирлар кўздан кечирилганида, ушбу қотиллик жинояти Н.А.нинг шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи И.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гумон қилинувчи И.Х. Зомин туманида қўлга олинган.

И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019