МТС 750 миллион АҚШ доллари ундириб олиш учун ҳукуматга қарши даъво билан чиқди

14:17 30 Июль 2018 Дунё
634 0
Архив фото

Россиянинг МТС алоқа оператори Туркманистондаги фаолияти мажбуран тўхтатиб қўйилди деб ҳисобламоқда ва Жаҳон банки қошидаги Инвестиция низоларини тартибга солиш халқаро марказига (ИНТСХМ) ушбу республикага қарши инвестицион даъво билан чиқди. Бу ҳақда РБК компания матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.

Гап шундаки унинг “МТС Туркманистон” шўъба корхонаси 2017 йил сентябрь ойида мазкур давлатдаги ўз бизнесини тўла йўқотганди. Шундан кўрилган дастлабки зарарлар камида 750 млн. АҚШ доллари дея баҳоланмоқда.

Россия уяли алоқа оператори Туркманистон унинг икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида 2009 йил 25 мартда тузилган инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимда мустаҳкамланган чет эл инвестори сифатидаги ҳуқуқларини бузди, деб ҳисоблаяпти.

МТС мазкур баҳсли ҳолатни музокаралар йўли билан ҳал этишга урингани ва агар томонлар келишувга эриша олмаса, ҳуқуқларини суд тартибида ҳимоя қилиш ниятида эканлиги ҳақида Туркманистонни ярим йилдан зиёд вақт олдин хабардор қилганини билдирган.

“Афсуски, келишмовчиликлар тартибга солинмади, шу муносабат билан МТС ўзининг қонуний ҳуқуқлари ва Туркманистондаги инвестицияларини ИНТСХМда суд орқали ҳал қилиш ташаббуси билан чиқади”, — дейилади оператор матбуот хизмати хабарида.

Ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани узайтирмаган, шунингдек, мобил алоқа хизматлари кўрсатиш учун радиочастоталардан фойдаланишга рухсат бермаган “Туркмантелеком” давлат алоқа оператори ҳаракатлари сабабли, МТСнинг Туркманистондаги шўъбаси республикада алоқа хизматлари кўрсатишини тўхтатди.

2017 йил иккинчи чораги охирига келиб МТС Туркманистонда 1,7 млн. абонентга эга эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар