МТРКга янги раис ўринбосари тайинланди

18:11 26 Июль 2018 Жамият
578 0
Архив фото

Ҳукумат қарорига мувофиқ Эшанкулов Акрам Юсуфович Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг асосий вазифаси аҳолини, шунингдек чет эл жамоатчилигини Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида кенг хабардор қилиш ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар