Москвадан Ўзбекистон вилоятларига репатриация қатновлари амалга оширилади — парвозлар рўйхати ва муддатлари

20:37 29 Сентябр 2020 Жамият
706 0

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Москва шаҳри Внуково аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига 5 – 10 октябрь кунлари қуйидаги йўналишларда репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрь 

HY3622 Москва – Андижон 09:40/15:55
HY3616 Москва – Урганч 21:40/03:15

6 октябрь 

HY3608 Москва – Бухоро 08:10/14:05
HY3610 Москва – Термиз 21:00/03:15

7 октябрь 

HY3606 Москва – Самарқанд 09:20/15:20
HY3616 Москва – Урганч 20:35/02:10

8 октябрь 

HY3628 Москва – Фарғона 07:05/13:20
HY3628 Москва – Самарқанд 21:00/03:00

9 октябрь

HY3622 Москва – Андижон 08:50/15:05
HY3608 Москва – Бухоро 20:50/02:45

10 октябрь 

HY3620 Москва – Наманган 07:50/14:10

"Ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР – тестининг (ПЗР тести қатновдан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди" дейилади Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?