Москвадаги Ғалаба парадига биринчи навбатда МДҲ етакчилари таклиф этилади. Меҳмонлар коронавирусга тест топширишади

10:18 05 Июнь 2020 Дунё
302 0

Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклифномалар юборишда аввалгидек Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари етакчиларига урғу берилади, дея хабар қилди РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, деб ёзади Спутник.

«Мен сизларга яна бир бор ҳозирда урғу МДҲ давлатлари етакчиларини таклиф этишга қаратилаётганини эслатиб ўтаман», - деди у.

Песков журналистлар томонидан берилган «РФ президентининг БМТ Хавфсизлик Кенгаши» бешлигидаги ҳамкасбларига Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадига таклифнома юборилганми?» деган саволга шу тарзда жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Россияда бу йил Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган ва анъанавий тарзда 9 май куни ўтказилиши режалаштирилган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди. 

Аммо 26 май куни Путин тадбирга тайёргарликни бошлашга чақирган ва Ғалаба паради ўтказиладиган санани 24 июнь этиб белгилаган эди.

Аввалроқ таъкидланганидек, параднинг барча хорижий иштирокчилари ва парад меҳмонлари Москвага келиши билан тиббий кўрикдан ўтказилади ва коронавирусга тест топширишади.

Шунингдек, Россияга боришдан аввал чет эл делегациялари икки ҳафталик карантинга амал қилишлари ва Москвага келишлари билан COVID-19 йўқлиги ҳақида ҳужжатларни тақдим этишлари лозим бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?