Москвада Тошкент кунлари бўлиб ўтади

17:27 21 Август 2019 Жамият
196 0

Айни кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегациясининг Москва шаҳрига ташрифи амалга оширилмоқда. Делегация аъзолари дастлаб Москва ҳукумати Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этишди. Ўзаро мулоқот давомида томонлар Москва шаҳрида “Тошкент кунлари”ни ўтказиш масаласини муҳокама этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бектемир туман ҳокими Шоҳрух Мамажонов бошчилигидаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Юнусобод ва Сергели туманлари ҳокимлари ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси ходимлари ҳамда тадбиркорлардан ташкил топган бўлиб, ташриф давомида делегация аъзолари Москва шаҳар Савдо саноат палатасида бўлиб, унинг мутасаддилари билан учрашишди.

Йиғилишда Москва шаҳар ССП вице-президенти Сурен Варданян тошкентлик тадбиркорларга Москва шаҳридаги бизнес муҳити, иқтисодий шарт-шароитлар борасида атрофлича маълумот берди. Шунингдек, икки томон вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019